Ўзбекистон терма жамоаси Россияда йиғин ўтказади
Ads

 

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 24-31 август кунлари Россияда бир ҳафталик йиғин ўтказади. Ўқув-машғулот йиғини Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз йиғин доирасида Россиянинг "Виз-Синара" ва "Зик-Урфу" жамоаларига қарши назорат ўйинлари ўтказилади.

Назорат ўйинлари

25.08.2017

"Виз-Синара" - Ўзбекистон

26.08.2017

"Виз-Синара" - Ўзбекистон

29.08.2017

"Зик-Урфу" - Ўзбекистон

30.08.2017

"Зик-Урфу" - Ўзбекистон

Бўлажак йиғин Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинлари ва футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 17–27 сентябрь кунлари ўтказилади.

Шу ўринда терма жамоамиз Екатеринбургда назорат ўйинлари ўтказадиган клублар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

"Виз-Синара"

Екатеринбург шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Виз-Синара" Россиянинг машҳур клубларидан бири ҳисобланади. Клуб 1992 йилда ташкил топган. Бугунги кунда Россия Суперлигасида иштирок этади. Жами 11 маротаба мавсумни совринли ўринларда якунлаган, 2008-2009 ва 2009-2010 йилги мавсумларда Россия чемпиони бўлган. Шунингдек, "Виз-Синара" 2007-2008 йилги мавсумда футзал бўйича УЕФА кубоги финалида Испаниянинг "Эль-Посо" жамоасини мағлуб этиб бош совринни қўлга киритган. Шунингдек, 2007 йил Россия кубоги, 1998 йилда Олий лига кубогини қўлга киритган.

"Виз-Синара" ўзининг академияси билан ҳам машҳур ҳисобланади.

"Зик-Урфу" эса Россия Олий лигасида иштирок этади, жамоа Суперлигага чиқиш учун ҳаракат қилмоқда.

Минбар

Барча блоглар