Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: Марадона футболнинг Сергей Есенини
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби собиқ бош мураббийи Валерий Непомняшчий аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадонанинг вафотидан сўнг, у билан боғлиқ хотиралари ҳақида гапириб берди.
"Марадонанинг вафоти футбол учун катта йўқотиш. Мен уни Сергей Есенинга ўхшатаман: футбол даҳоси ва безори йигит. У Аргентинанинг эмас, дунё футболининг тимсоли.
Марадонанинг Аргентина либосидаги ўйинларини кўп кўрганман, у футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири. У ўзига хос эди. У жаҳон футболи эҳтиросли ва чиройли бўлишини барчамизга исботлаган ва футболга янги услуб олиб кирган", - дея айтиб ўтди Непомняшчий.
Фикрлар