Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга қарши баҳс олдидан йўқотишга учради?!

 

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Россия чемпионати доирасида “Локомотив” сафида майдонга тушган Виталий Денисов жароҳат олганди.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳамюртимиз айни пайтда жамоа билан бирга эмас.

Манбанинг маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси Сурия билан ЖЧ саралаш ўйинини ўтказиш учун Малайзияга етиб келди. Чақирилган футболчилардан фақатгина Виталий Денисов йўқ. У "Локомотив"нинг "Спартак"ка қарши ўйинида жароҳат олди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Денисовнинг аҳволини кузатиб боряпти ва унинг Сурияга қарши ўйиндаги иштироки юзасидан шифокорлар кўригидан кейин ахборот беради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!