Ўзбекистон терма жамоаси Таиландга имкониятни бой берди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон футзал терма жамоаси айни кунларда Таиландда ўтаётган "Continental" халқаро турнирида иштирок этмоқда.
Вакилларимиз бугун мезбон Таиланд терма жамоасига қарши баҳс олиб борди. Афсуски, муросасиз ва голларга бой кечган ўйин 4:3 ҳисобида терма жамоамизнинг мағлубияти билан якунланди.
Шу куни Ўзбекистон терма жамоаси сафида голларни Ҳусниддин Нишонов (19) ҳамда Даврон Чориев (28) киритди. Яна бир голни рақиб футболчиси ўз дарвозасига киритиб юборди.
Энди Ўзбекистон терма жамоаси 29 июль куни ярим финалда Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади.
"Continental" халқаро турнири
Таиланд – Ўзбекистон 4:3
Фикрлар