Ўзбекистон терма жамоаси “Turkic Team Chess Championships 2026” халқаро мусобақасида иштирок этмоқда
Шу йилнинг, 13–17 май кунлари Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Туркий давлатлар шахмат форуми доирасида эркаклар ва аёллар ўртасида “Turkic Team Chess Championships 2026” халқаро мусобақаси бошланди.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 42 минг АҚШ долларини ташкил этади. Эркаклар ва аёллар ўртасидаги ғолиб жамоаларнинг ҳар бири 21 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот билан тақдирланади.
Эркаклар терма жамоаси таркиби:
— Абдималик Абдисалимов — гроссмейстер (2530)
— Жаҳонгир Воҳидов — гроссмейстер (2515)
— Ортиқ Нигматов — гроссмейстер (2470)
— Саидакбар Саидалиэв — халқаро спорт устаси (2454)
— Асроржон Омонов — халқаро спорт устаси (2345)
Аёллар терма жамоаси таркиби:
— Афруза Ҳамдамова — аёллар халқаро гроссмейстери (2423)
— Умида Омонова — аёллар халқаро гроссмейстери (2357)
— Гулдона Каримова — аёллар халқаро спорт устаси (2279)
— Мадинабону Халилова — аёллар ФИДЕ спорт усталигига номзод (2226)
— Асал Салимова — аёллар ФИДЕ спорт устаси (2144)
Туркий давлатлар шахмат форуми доирасида 6 давлат федерациялари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фикрлар