Ўзбекистон терма жамоасининг натижаси ишқибозларни ранжитди. Аммо мухлисларнинг Суперлигага бўлган қизиқиши қандай?
18-20 июнь кунлари катта танаффусдан сўнг Суперлигада 10-тур ўйинлари ўтказилди. Терма жамоанинг салбий натижаси сабаб чемпионат ўйинларига бўлган қизиқиш пасайиб кетиши кутилганди. Бироқ кўрсаткичлар ёмон эмас.
Натижалар билан сайтимиз орқали хабар бериб бордик. Энди эса турга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этмоқдамиз. Яъни анъанамизга содиқ қолган ҳолда тур мухлислари статистикасини таништирамиз.
Бу гал стадионларимизга жами 28456 томошабин ташриф буюрди (9-турда 24680 мухлис ўйинларни стадиондан томоша қилганди). Ҳар бир беллашувга ўртача 4065ни ташкил қилади.
Энг кўп мухлис Тошкентда қайд этилди. Ишонасизми? “Пахтакор” – “Сўғдиёна” ўртасидаги баҳсни 10560 одам шоҳидига айланди (бу камдан-кам учрайдиган ҳолат, аммо ора-орада шундай ҳам бўлиб туради). Янги ҳомий қўл остида "шерлар" илк учрашувда дуранг қайд этди. Аммо энг кўп ишқибозларни ўзига қарата олди.
Энг кам ишқибоз Навоийда. “Қизилқум” – “Сурхон” беллашувини 573 томошабин кузатди. Тошкент вилояти дербисини эса 1643 мухлис шоҳиди бўлди.
Қуйида Суперлиганинг ушбу турига ташриф буюрган мухлислар статистикаси билан танишинг (мухлислар сони ПФЛ сайтидан олинди):
"Пахтакор" - "Сўғдиёна" 0:0. 10560 томошабин
"Турон" - "Бунёдкор" 0:3. 6496 томошабин
"Навбаҳор" - "Машъал" 2:1. 5100 томошабин
"Насаф" - "Андижон" 2:0. 3033 томошабин
АГМК - "Металлург" 2:0. 1643 томошабин
"Локомотив" - "Қўқон-1912" 0:1. 1051 томошабин
"Қизилқум" - "Сурхон" 1:1. 573 томошабин
Фикрлар