Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги тақвими билан танишинг

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Вакилларимиз 2027 йилнинг 8 январь куни илк тур доирасида Иорданияга қарши баҳс олиб боради. 13 январь куни эса Шимолий Корея билан куч синашади. Сўнгги турда терма жамоамиз Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган Осиё кубоги қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси “B” гуруҳидан ўрин олди.

Маълумот учун, Осиё кубоги 2027 йилнинг 7 январидан 5 февралига қадар Саудия Арабистони майдонларида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинлар жадвали:

1-тур | 2027 йил 8 январь
Ўзбекистон — Иордания
Стадион: “Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити” (King Abdullah Sports City Stadium), Жидда шаҳри.

2-тур | 2027 йил 13 январь
Шимолий Корея — Ўзбекистон
Стадион: “Aramco Stadium”, Хубар шаҳри.

3-тур | 2027 йил 18 январь
Ўзбекистон — Баҳрайн
Стадион: “Қирол Сауд Университети” (King Saud University Stadium), Риёд шаҳри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!