Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир футболчиси легионерга айланди (Фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Локомотив" клуби ҳимоячиси Олег Зотеев легионерга айланди.
Футболчи Жанубий Корея K-2 лигаси иштирокчиси "Чоннам Драгонс" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот ўрнида, "Чоннам Драгонс" 2019 йилги мавсумда К-2 лигасида 6-ўринни эгаллаган. Бу мавсум эса жамоа 7 ўйинда 10 очко жамғарган ҳолда 6-поғонада бормоқда.
Фикрлар