Ўзбекистон Токио-2020 Паралимпия ўйинларида ҳам Рио-2016 даги ўрнини сақлаб қолди
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Паралимпия делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида 8 та спорт тури бўйича иштирок этди ва якунда жамоаси 8 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза медалига сазовор бўлди.
Жами 19 та медалга эга бўлган Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 168 та давлат орасида 16-ўринни эгаллади. Биз бу борада Осиё давлатлари орасида Хитой, Япония ва Эрондан сўнг тўртинчи, МДҲ давлатлари орасида Россия, Украина ва Озарбайжондан сўнг тўртинчи ва Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи бўлдик.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси Рио-2016 Паралимпия ўйинларида ҳам 8 та олтин медаль билан 16-ўринни эгаллаган эди.
Фикрлар
Энди Париж 2024 га ҳам Омад спортчиларимизга. Олға Ўзбегим фарзандлари.
Энди Париж 2024 га ҳам Омад спортчиларимизга. Олға Ўзбегим фарзандлари.