Ўзбекистон U-14 терма жамоаси халқаро мусобақада Японияга мағлубиятга учради
Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Хитойнинг Ухан шаҳрида ташкил қилинаётган халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун терма жамоамиз мусобақанинг дастлабки турида Японияга қарши майдонга тушди. Баҳс 0-4 ҳисобида японлар фойдасига ҳал бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Уханда ўтказилаётган мусобақада терма жамоамиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳимиздан Япониядан ташқари Таиланд ва Вьетнам терма жамоалари ҳам жой олишган. Қуйида кейинги ўйинларнинг саналари билан танишишингиз мумкин:
5 сентябрь
Ўзбекистон – Таиланд
7 сентябрь
Ўзбекистон - Вьетнам
Фикрлар