Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоасидан тест синовлари олинди

2019 йил Осиё футбол конфедерацияси томонидан 16 ёшгача бўлган аёллар ўртасида ўтказиладиган Осиё чемпионатининг саралаш босқичида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иштирок этишидан футбол мухлисларининг хабарлари бор. Ҳозирда ушбу терма жамоа Тошкент шаҳрида йиғин ўтказмоқда.

Илҳом Ханжариев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси аъзолари йиғин давомида тест синовлари топширишди. 25 нафар футболчи қизларнинг жисмоний ҳолати назоратдан ўтказилди. Ушбу тест синовлардан асосий мақсад футболчиларнинг ташкил этиладиган ўйинларга қай даржада тайёр эканликларини аниқлашдан иборат.

Мазкур тест-синовлари тизими Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тест синовлари натижаларига кўра футболчиларга тегишли юкламалар бериб борилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!