Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Пахтакор" ёшларига енгилди
Азамат Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Терма жамоа аъзолари "Чиғатой" спорт базасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда. Йиғин давомида мураббийлар штаби терма жамоага номзод бир қатор футболчиларни синовдан ўтказиб олишяпти. Шу билан бирга футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилаш борасида ҳам иш олиб борилмоқда.
Йиғин доирасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси "Насаф", "Локомотив, "Спартак" ёшларига қарши назорат ўйинлари ўтказди. Бугун эса Азамат Абдураимов шогирдлари "Пахтакор" ёшлари билан куч синашишди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. Ўйин 2:1 ҳисобида "Пахтакор" фойдасига ҳал бўлди. Ўйин давомида мураббийлар штаби бир қатор тактик схемаларни синовдан ўтказиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги йиғин 24 апрелга қадар давом этади.
Фикрлар