Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзоси Португалияга кетади!
Қатар мамлакатда ўтказилган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати якунланди. Турнир давомида Ўзбекистон U-17 терма жамоасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган Садриддин Ҳасанов Португалия клуби скаутларининг эътиборини тортди.
“Sports.uz” сайти хабарига кўра, Ҳасанов “Брага” жамоасида тиббий кўрикдан ўтади. Агар футболчи муваффақиятли синовдан ўтса, ушбу клубда фаолиятини давом эттириши мумкин.
Маълумот учун, Садриддин U-17 Жаҳон чемпионатида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.



Фикрлар