Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи: "Футболчилар Жаҳон чемпионатига 100 фоиз тайёр"

  • 04 Nov 23:30
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов Жаҳон чемпионати доирасидаги илк беллашув олдидан ўз фикрларини билдирди.

Tecno

 "Футболчилар Жаҳон чемпионатига 100 фоиз учрашувларга тайёр. Эртагали рақибимиз Парагвай ўз қитъасининг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади. Осон ўйин бўлмайди. Умуман олганда, мундиалда кучсиз жамоа йўқ. Шунинг учун биз эртагали баҳс учун жанговор руҳда тайёргарлик кўрдик.

Мураббийлар штаби билан биргаликда Парагвайнинг охирги 10 та ўйинини кўриб чиқдик. Уларнинг ютуқ ва камчилик томонларини керакли даражада ўрганиб, шу асосда тайёрландик. Катта мусобақаларда босим бўлиши табиий ҳолат. Лекин биз, мураббийлар, футболчилардан бу босимни олиб ташлашга ҳаракат қиляпмиз.

Осиё чемпиони бўлганимиздан сўнг юртимиздаги кўплаб футбол ишқибозлари биздан чемпионлик кутяпти. Бу — яхши ҳолат. Аммо бу ёш футболчилар зиммасига катта масъулият ҳам юклайди", — деди Исмоилов.

Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси турнирдаги илк учрашувни 5 ноябрь куни Парагвайга қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:00 да “Эспайр” академиясининг 1-майдонида старт олади.

Comments

You must be logged in to commet!