Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг ўйинлари санаси маълум

  • 12.02.2026 18:37
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Саудия Арабистонида мезбонлигида ўтадиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги баҳсларига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кўра, терма жамоасизга Шимолий Корея, Ҳиндистон ва Австралия рақиблик қилади. Вакилларимиз илк учрашувини 6 май куни Шимолий Кореяга қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан 19:30да старт олади. Иккинчи турда эса 10 май санасида Ҳиндистон терма жамоаси билан беллашади. Ўйин соат 20:00да бошланади. Ўсмирларимиз сўннги турда 13 май куни австралиялик тенгқурларига қарши майдонга чиқади. Учрашув 19:00да старт олиши белгиланган.

Маълумот учун, қитъа биринчилиги 5-22 май кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!