Ўзбекистон U-19 аёллар жамоаси ўғил болалар жамоасига қарши ўйин ўтказди
Ads

Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси келаси йилнинг апрель ойида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати иккинчи саралаш босқичига тайёргарлик олиб бормоқда.

10 декабрдан Наманган шаҳрида йиғинга киришишган футболчи қизларимиз йиғин доирасида "Навбаҳор Умид" жамоасининг 2003 йилда туғилган ўғил болалар жамоасига қарши ўйин ўтказди. Учрашув "Навбаҳор Умид" жамоасининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бош мураббий Карима Йўлдошева бу каби назорат ўйинлари орқали терма жамоага номзод футболчи қизларнинг имкониятларини синовдан ўтказиб олмоқда. Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоасининг Намангандаги йиғини 20 декабрга қадар давом этади.