Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси эртага Мьянмага қарши оқ либосда ҳаракат қилади
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси жорий йилнинг апрель 26-30 апрель кунлари Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатининг иккинчи саралаш босқичида қатнашади. Терма жамоамиз Австралия, Мянма ва Непал каби жамоалар билан биргаликда "А" гуруҳидан жой олган.
Ана шу мусобақада қатнашиш учун терма жамоамиз делегацияси Тошкент-Бангкок-Янгон-Мандалай йўналиши бўйича парвоз қилиб, Мьянмага етиб борди. Эртага гуруҳнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Мьянмага қарши ўйин билан саралаш баҳсларини бошлайди. Бугун ўйин олдидан митинг бўлиб ўтди. Унга кўра, эртага Карима Йўлдошева шогирдлари оқ, Мьянма эса қизил рангли либосда майдонга тушади. Куннинг иккинчи ўйинида Австралия Непал билан баҳс олиб боради.
Фикрлар