Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси назорат учрашувида дуранг қайд этди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 28 сентябрдан бошлаб Тошкентдаги "Чиғатой" спорт мажмуасида йиғинга киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Карима Йўлдошева шогирдлари йиғин давомида бир қатор назорат учрашувларида майдонга тушишмоқда. Жумладан, 1 октябрь куни Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси "Бунёдкор" жамоасига қарши баҳс олиб бориб 4:1 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, 2 октябрдаги "Пахтакор W" жамоасига қарши кечган баҳда 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

4 октябрь куни эса "Бунёдкор" жамоасига қарши яна бир назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 20-28 октябрь кунлари Бишкек шаҳрида Осиё чемпионати саралашида қатнашади. Саралашда вакилларимиз Қирғизистон, Гуам, Мальдив ороллари ва БАА аёллар терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!