Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Непални йирик ҳисобда мағлуб этди
Аввал хабар берганимиздек,  Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатининг иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган саралаш баҳсларида қатнашмоқда. Биринчи учрашувда Карима Йўлдошева шогирдлари Мьянма терма жамоасига кичик ҳисобда мағлуб бўлишганди. Саралашдан ўрин олган иккинчи ўйинда Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Непал терма жамоасини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. 
 
Эндиликда терма жамоамиз 30 апрель куни Австралия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. 
 
U-19 Осиё чемпионати, 2-саралаш босқичи
"Мандалай Тири" стадиони, Мандалай
Ўзбекистон - Непал 4:0
Гол: Шаҳноза Қурбонова (20,60), Тожинисо Рашидова (74), Озода Ҳожиева (77)
Ўзбекистон: Зарина Саидова, Марина Косникова, Мадина Ҳикматова, Шаҳноза Қурбонова, Сетора Такабоева, Лайло Шодиева, Тожинисо Рашидова, Муниса Ғиёсова, Нозима Эргашева, Ҳусния Ганчева, Сўғдиёна Алламуродова
Непал: Самикша Гимире, Рожина Шреста, Пужа Рана, Сару Лимбу, Маниша Раут, Рекха Пудел, Рашми Кумари, Манжали Кумари, Бимала, Сабита Рана, Анжана Рана.