Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Туркияда ўртоқлик учрашувини ўтказди
Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ҳозирда Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Машғулотлар доирасида Жамолиддин Раҳматуллаев бошқарувидаги жамоа Туркия U-19 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.
Учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўзбекистон жамоаси томонидан эса Абраев ва Шорахмедов ўз ҳисобига гол урди.
Маълумот учун, икки жамоа ўртасидаги иккинчи баҳс 14 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Фикрлар