Ўзбекистон U-23 устози Акрам Комилов жароҳат олганини тасдиқлади

 

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионати 1-тур учрашувини Қатарга қарши ўтказиб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган бош мураббий Равшан Ҳайдаров ҳимоячи Акрам Комилов жароҳат олганини тасдиқлади.

“Иккинчи таймда жароҳат олгани учун Акрам Комиловни алмаштирдик. Бу ҳам учрашувга ўз таъсирини кўрсатди. Бугун, айрим футболчилар ўз имкониятларидан паст даражада ҳаракат қилишди. Бунинг сабабини албатта ўрганиб чиқамиз.

Балки турнирдаги илк учрашув бўлгани учун бироз босим сезилгандир. Турнир энди бошланди. Гуруҳдаги вазиятни қийинлаштириб қўйдик, аммо, имкониятимиз бор экан, охиригача курашамиз”, – деди Равшан Ҳайдаров.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!