Ўзбекистон U22 терма жамоаси фаолияти йўлга қўйилади.Бош мураббий Равшан Ҳайдаров

1999-2000 йилда туғилган футболчилар учун халқаро майдонларда тўп суриш имкониятини яратиш, Миллий терма жамоамизга муносиб номзод футболчиларни етказиб бериш мақсадида Ўзбекистон U22 терма жамоаси фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирда ушбу ёш тоифасидаги кўплаб футболчилар турли клублар сафида Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётганлиги Ўзбекистон U22 терма жамоасининг таркиб топиши зарур эканлигининг яна бир муҳим омили ҳисобланади. 

Ушбу терма жамоага 2021 йил октябрь ойида бўлиб ўтадиган U23 Осиё чемпионати Саралаш баҳсларига тайёргарлик кўриш ва унда муносиб иштирок этиш вазифаси юкланади.

Шунингдек, мазкур жамоани шакллантиришда Тимур Кападзе бошчилигидаги U19 Ўзбекистон терма жамоасининг 2021 йилги U20 жаҳон чемпионатида иштирок этиш эҳтимоли ҳам ҳисобга олинди.

2022 йилги U23 Осиё чемпионатига йўлланма қўлга киритилган тақдирда, Ўзбекистон U22 жамоаси етакчи футболчилари Ўзбекистон U19 терма жамоасига қўшилган ҳолда Ўзбекистон U23 жамоаси тузилади.

Ўзбекистон U22 терма жамоасига бош мураббий сифатида тажрибали мутахассис Равшан Ҳайдаров номзоди маъқулланди. Жамоа вакиллари 31 августдан 5 сентябрга қадар Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати:

Ф.И.Ш

Туғилган йили

Амплуа

Клуб

1.       

Эргашев Умиджон

20.03.1999

Дарвозабон

Насаф

2.       

Мухаммаджонов Машхур

21.02.1999

Дарвозабон

Насаф

3.       

Исаков Азизхон

23.12.2000

Дарвозабон

Пахтакор

4.       

Саитов Дилшод

02.02.1999

Ҳимоячи

Насаф

5.       

Салимов Алишер

22.07.1999

Ҳимоячи

Пахтакор

6.       

Аликулов Хусниддин

04.04.1999

Ҳимоячи

Насаф

7.       

Куйбоков Нодирбек

02.08.2000

Ҳимоячи

Сўғдиёна

8.       

Юлдашев Иброхим

05.06.1999

Ҳимоячи

Пахтакор

9.       

Аскаров Бобуржон

09.02.1999

Ҳимоячи

Локомотив

10.   

Шайдулов Бехруз

01.12.2000

Ҳимоячи

Сурхон

11.   

Улмасалиев Аваз

27.03.2000

Ҳимоячи

Локомотив

12.   

Намозов Мухаммадали

26.10.2000

Ҳимоячи

Сурхон

13.   

Собиржонов Асад

03.08.2000

Яримҳимоячи

Пахтакор

14.   

Насриддинов Даниэл

08.12.1999

Яримҳимоячи

Сўғдиёна

15.   

Иминов Хумоюн

15.01.2000

Яримҳимоячи

Пахтакор

16.   

Мозговой Акмаль

02.04.1999

Яримҳимоячи

Насаф

17.   

Иззатов Сухроб

15.02.1999

Яримҳимоячи

Бунёдкор

18.   

Кенжабаев Ислом

01.09.1999

Яримҳимоячи

Насаф

19.   

Абдуллаев Бек

11.08.1999

Яримҳимоячи

Қўкон-1912

20.   

Алижонов Жовохир

28.01.2000

Яримҳимоячи

Локомотив

21.   

Саидазимов Камрон

14.02.1999

Яримҳимоячи

Локомотив

22.   

Абдусаломов Жахонгир

21.05.1999

Яримҳимоячи

Машъал

23.   

Абдурахманов Шохрух

19.07.1999

Ҳужумчи

Динамо

24.   

Кудратуллаев Махмуд

25.05.2000

Ҳужумчи

Металлург

25.   

Абдухамидов Хамидулло

23.03.1999

Ҳужумчи

Қўкон-1912

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!