Ўзбекистон U23 жамоасига плей-оффда ким рақиблик қилади?
Бугун юртимизда бўлиб ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилигида 3-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Кейинги босқич масаласини ҳал қилган жамоамизга "Б" гуруҳидаги 2-ўрин эгаси билан куч синашади. Хўш, кейинги босқичда бизни рақибимиз ким бўлади? Иордания,Австралия, Ироқ ва Қувайт ўрин эгаллаган гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш имконияти кимда кўпроқ? Бугун шу мавзуга атрофлича тўхталамиз!
Кўриб турганингиздек, гуруҳда Қуватй плей-офф йўлланмаси учун курашдан чиқди. Энди кейинги босқич учун кураш бир йўла 3 жамоа ўртасида кечади. Ироқ, Австралия ва Иорданияда деярли имконият тенг. Бугун бўлиб ўтадиган 3-турдаги ўйинлар билан танишинг:
3-тур
Австралия - Иордания
Ироқ - Кувайт.
Хўш, 3-турда бўлиб ўтадиган ўйинларда жамоаларга қандай натижа эвазига кейинги босқичга чиқиши мумкин? Биз воқеалар ривожини қандай боришидан келиб чиқиб, якун қандай бўлиши борасидаги маълумотларни тақдим этамиз.
- Учинчи турда Ироққа фақат ва фақат ғалаба керак. Акс ҳолда жамоа гуруҳда қолиб кетади. Ироқликлар Кувайтни мағлуб этишса, ўз очколарини 5 очкога етказиб олишади.
- Австралия - Иордания баҳсида ғалаба қозонган жамоа гуруҳ ғолибига айланади. Ютқазган жамоа эса, параллел ўйинда Ироқ ғалаба қозонган тақдирда, мусобақа билан хайрлашади.
- Австралия ва Иордания бирданига кейинги босқичга чиқиш варианти борми? Бор! Бунинг учун улар сўнгги турда ўзаро кўпроқ гол уриб, дуранг қайд этишлар керак. Масалан: 2:2, 3:3, 4:4 ва ҳоказо. Ана шунда Ироқ гуруҳда қоладию, бу икки жамоа кейинги босқичга йўл олади. Чунки, регламентга кўра, икки ёки ундан ортиқ жамоанинг очколари тенг келиб қолганида, ўзаро ўйинлар натижаси (очколар, тўплар фарқи, урилган голлар сони) инобатга олинади. Бу ҳолатда Иордания 2-ўринни эгаллаб, чорак финалда Ўзбекистонга рақиб бўлади.
- Австралия - Иордания ўйинида 0:0 ҳисобидаги дуранг қайд этилса, юқоридаги қоидага кўра, Ироқ 1-ўринни эгалласа, Австралия гуруҳда 2-ўринни банд этади.
- Австралия - Иордания учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган ҳолатда эса 3та жамоанинг ўзаро ўйиндаги натижаларида мутлақо тенглик юзага келади. Ўринлар тақсимотида бу жамоаларнинг Кувайтга қарши ўйиндаги натижаларига қаралади. Шунинг учун Ироқ 3-турда Кувайтни камида 2 та тўп фарқи билан ютишга ҳаракат қилади.
"B" гуруҳидаги 3-тур ўйинлари 7 июнь куни 18:00да бошланади. Учрашувлар якунланганидан сўнг рақибимиз аниқ бўлади. Ўзбекистон олимпия термасига эса плей-офф қайси жамоа рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ. Кападзе шогирдлари рақиб танлаб ўтиришмайди. Ўзбекистон чорак финал баҳсини 11 июнь, шанба куни "Пахтакор" стадионида ўтказади. Баҳс 21:00га белгиланган.
Фикрлар