Ўзбекистон ва Коста-Рика терма жамоаларининг ФИФА рейтинги ва трансфер нархларидаги фарқи қандай?

27 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяда Коста-Рика билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур баҳс олдидан жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги ўрни ва трансфер нархларидаги фарқ борасида маълумот берамиз.

Коста-Рика терма жамоаси ФИФА рейтингида 34-ўринда бормоқда аввалги рақибимиз 38-ўринда эди). Бу КОНКАКАФ (Шимолий Америка)даги 3-жамоа дегани. Рейтингда эртанги рақибимиздан ўз қитъасидан Мексика (12) ва АҚШ (14) юқорида жойлашган.

photo_2022-09-20_12-48-18

Ўзбекистон эса 77-поғонани банд этган. Ҳамюртларимиз Осиёнинг айни пайтдаги ўнинчи жамоаси ҳисобланади. Қитъамизда биздан юқорида Эрон (22), Япония (23), Жанубий Корея (28), Австралия (39), Қатар (48), Саудия Арабистони (53), БАА (69), Ироқ (70) ҳамда Уммон (75) каби жамоалар жойлашган.

Трансфермаркт порталига эътибор қаратсак, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг умумий нархи 25.95 миллион еврони ташкил қилади. Энг қиммат футболчимиз Элдор Шомуродов – 8 миллион евро (“Рома” клуби ҳужумчиси). Терма жамоадаги трансфери энг арзон вакилимиз Ботирали Эргашев – 350 минг евро (АГМК дарвозабони).

photo_2022-09-23_09-32-37

Коста-Рикада бу кўрсаткич пастроқ. Уларнинг айни пайтдаги умумий нархи 11.90 миллион еврога баҳоланган. Терма жамоанинг энг қиммат футболчиси Жоэль Натаниэль Кэмпбелл – 2.5 миллион евро (Мексиканинг “Леон” клуби ҳужумчиси). Энг арзон футболчи Патрик Секеьра – 150 минг евро (Испания иккинчи дивизионининг “Луго” клуби посбони). Коста-Риканинг асосий дарвозабони ва юлдузи Кейлор Навас бу йиғинга жалб қилинмади.

_131373_5

Коста-Рика футболчилари трансфер нархлари борасида биздан қай даражада пастроқда бўлса, ФИФА рейтингида шунча юқорида. Қолаверса, улар жаҳон чемпионатларида иштирок этиб келмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
А689 НМ
26/09/2022 16:13
Ия Коста рика 11,9 млн.€ олиб 34 урин рейтинг. Узбекистон термаси 25,95 млн € олиб 77 урин рейтинг. Коста рика 25,95 € олса жахон чемпиони булар эканда ха ха ха Эй бизникилар олган пулни оклаб лоакал Осиеда 4 ликка утинглар