Ўзбекистон ва Қирғизистон футбол лигалари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Қирғизистон Профессионал футбол лигаси ижрочи директори Канат Асенов ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мезбонлик қилаётган U20 Осиё кубоги доирасидан ўрин олган Қирғизистон U20 ҳамда Саудия Арабистони U20 термалари ўйини олдидан ташкил этилган учрашувда ҳар икки мамлакат профессионал футбол клублари иштирок этиши мумкин бўлган Лига кубоги мусобақаси юзасидан фикр алмашилди.

Маълумот учун, 2022-йилда Лига вакиллари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида Тожикистон лигаси вакиллари билан учрашув ўтказганди. Режага кўра, шу йилнинг куз ойида мавжуд бўлган ФИФА кунлари доирасида клублар иштирокида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этилиши мумкин. Бу бора-бора расмий мусобақага асос солиниши учун хизмат қилади.

Тез орада Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўз таклифини Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон лигаларига тақдим этишни режалаштирган. Ўз навбатида барча лигалар бу борада клублар билан фикр алмашиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!