Ўзбекистон вакиласи "Октагон 29" турнирида ўз жангини ўтказди. Жанг 1 раунд давом этди

  • 24 март, 2022, 18:58
  • 0
  • MMA

Айни дақиқаларда Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ММА бўйича "Октагон 29" турнири бўлиб ўтмоқда. Хабар бериб ўтганимиздек, ушбу жанг кечасида ўзбекистонлик Ўғилой Насимова ҳам навбатдаги жангини ўтказиш керак эди. Бир неча дақиқалар аввал вакиламиз октагонга кўтарилди. Унинг рақибаси қирғизистонлик Айгерим Шабданбекова эди. Жанг 1-раунднинг дастлабки дақиқаларидаёқ ўз якунига етди. 

Жанг аввалида ташаббусни қўлга олган ҳамюртимиз "партер" ҳолатидаги устунлигидан унумли фойдаланган ҳолда серияли зарбаларни ёғдириши натижасида Қирғизистон вакиласи қийин ҳолатга тушиб қолди ва рефери жангни тўхтатди. Шу тариқа Ўғилой Насимова техник нокаут эвазига ғалабани қўлга киритди. 

Шу ўринда ушбу ажойиб ғалаба билан юртдошимизни муборакбод этамиз!

"Октагон 29": Анвар Абдуллаев жанги 3-раундда ўз якунига етди

"Октагон 29": Ҳикматилло Абдуллаевдан супер жанг! У Тожикистон вакилига қарши октагонга кўтарилди

"Октагон 29": Одилхон Камолов иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!