Ўзбекистон халқаро турнирда иштирок этади. Рақиблар орасида Хорватия бор!

Ўзбекистон U15 миллий терма жамоаси 11-15-май кунлари Хорватияда бўлиб ўтадиган "Влатко Маркович" халқаро турнирида иштирок этади.

Ушбу терма жамоани тажрибали мутахассис Зайниддин Тожиев бошчилигидаги мураббийлар штаби бошқариб боради.

Мусобақада умумий 8 та — Хорватия, Ўзбекистон, Ирландия, Босния ва Герсеговина, Уэльс, Болгария, Черногория, Шимолий Македония терма жамоаси иштирок этади. Вакилаларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳда Хорватия, Ирландия ва Черногория терма жамоаларига қарши ҳаракат қилади.

11 май
Хорватия — Ўзбекистон;

12 май
Ўзбекистон — Ирландия;

13 май
Ўзбекистон — Черногория;

15 май
Плей-офф учрашуви.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!