Ўзбекистон хоккей терма жамоаси таркиби қай тарзда шакллантирилади?

Ўзбекистон хоккей федерацияси (ЎХФ) Бош котиби Шукурулло Каримов "МОҚ хабарлари" информацион-кўнгилочар дастурида ташкил этилажак Ўзбекистон хоккей терма жамоаси ҳақида тўхталиб ўтди. Илгарироқ, терма жамоа маҳаллийлаштирилган "Ҳумо" хоккейчиларидан асос топиши борасида хабарлар тарқалган эди.

"Бу дастур режада бор. Фақат "Ҳумо" жамоасидан эмас, балки "Тошкент", "Семурғ" ва "Бинокор" жамоаларидан ҳам хоккейчилар таклиф этилади. Албатта, терма жамоага талаб жуда ҳам юқори даражада қўйилади. Хорижда ҳам, жумладан, Россияда Ўзбекистонда туғилган хоккейчилар талайгина. Биз ўсмирлар жамоаларида ўйнаётган ушбу хоккейчиларни кузатиб боряпмиз. Вақти келганда уларни Ўзбекистонга чақирамиз", - деди Шукурулло Каримов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!