Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 3 та учрашув ўтказади

Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахтимизда йиғин бошлаганидан хабарингиз бор.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8-18 июль кунлари оралиғида Тошкентда йиғин ташкил этмоқда. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бериб ўтди.

Бош мураббий терма жамоа ўзагини шакллантириш ва терма жамоага номзод футболчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида ушбу йиғинга жами 30 нафар футболчи жалб этган. Йиғин мобайнида 3 та назорат учрашуви ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Дастлабки учрашув бугун “Металлург U-21” жамоасига қарши ўтказилди. Ўйин “Бунёдкор” академияси майдонида ташкил этилди. Иккинчи ўйинда эса терма жамоамизга Тожикистоннинг “Ҳўжанд” клуби рақиблик қилади. Мазкур баҳс 15 июль куни Бекободда  бўлиб ўтади. Йиғин доирасидаги охирги учрашув эса 17 июль санасида ТТЙМИ стадионида “Локомотив” билан ташкил этилади

Таъкидлаш жоиз, мазкур ўқув-машғулот йиғини 18 июль санасига қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!