Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Андижонда Германия жамоаси билан дуранг ўйнади
Ads

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" стадионида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Берлин академияси тарбияланувчиларига қарши дастлабки ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан тугади.

Ўйин Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг устунлиги остида ўтди. Терма жамоамиз бу ўйинда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди. Аммо Жасур Жалолиддинов 22-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Эндиликда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 23 май куни Наманганда Берлин жамоаси билан яна битта ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ўртоқлик ўйини

Ўзбекистон ё.т.ж. - Берлин U-18 1:1

Голлар:Ҳожимат Эркинов (52) - Тиль Машковски

Ўзбекистон ё.т.ж.: Абдувахид Неъматов, Саидазамат Мирсаидов, Одилбек Абдумажидов, Иброҳимхалил Йўлдошев,
Ҳожимат Эркинов, Жасур Жалолиддинов, Сунаттилла Ҳамиджонов, Руслан Розиев, Диёр Холматов, Улуғбек Ҳошимов, Диёр Раҳмонқулов.

Берлин U-18: Флориан Хоренбур, Харит Бакатс, Серхат Полат, Ҳоқон Дундар, Лауренц Дель, Линус Фуертеноу, Макси Скинбауер, Тиль Машковски, Нуа Шмиц, Берат Эрдоган, Маттиас Коч.

Амалга оширилмаган пенальти: Ж.Жалолиддинов (22).