Ўзбекистон ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш учун даъвогар. Самарқанд ва Тошкентда Олимпия шаҳарчалари қурилади
Ўзбекистонда ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш учун номзод. Бу борада мусобақани ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда kun.uz сайти хабар берди.
Қарор билан ёзги Осиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш учун муносиб инфратузилмани яратишга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди.
Дастурга кўра, Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида халқаро нуфузли мусобақаларни юқори савияда ўтказиш бўйича жамғарма ташкил этилади, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Олимпия шаҳарчалари қурилади.
Қайд этиш жоиз, навбатдаги XIX ёзги Осиё ўйинлари 2022 йил Ханчоу шаҳрида (Хитой), XX ёзги Осиё ўйинлари 2026 йил Нагоя шаҳрида (Япония) бўлиб ўтиши белгиланган бўлиб, 2030 йил XXI ёзги Осиё ўйинлари ўтказилиши жойи белгиланмаганлиги сабабли Ўзбекистон даъвогар сифатида Осиё Олимпия Кенгашига буюртма бериш имкони мавжуд.
2030 йилги Осиё ўйинларини ўтказиш учун Ўзбекистондан ташқари Қатар, Ҳиндистон ва Филиппин каби мамлакатлар ҳам даъвогарлик қилишмоқда.
Фикрлар