Ўзбекистонда 2024 йилнинг июль ойида Chery автомобиллари сотувларининг ўсиши

2024 йил июль ойида Chery томонидан сотилган Arrizo 6 Pro, Tiggo 7 Pro  ва Tiggo 8 Pro ҳамда Tiggo 8 Pro Max автомобил моделларининг сони 655 донани ташкил етиб, бу жорий йилнинг июнь ойига нисбатан 29,3 фоизга кўпроқ, деб хабар таъкидлайди Chery`нинг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи. Бу маҳсулотларнинг технологиклиги, ишончлилиги ва сифатини юқори баҳоловчи харидорлар томонидан бренд автомобилларига бўлган талабнинг ортиб бораётганидан далолат беради.

Жорий йилнинг июнь ойида бўлгани каби, 1,5 литр ҳажмли ва 147 от кучи (108 kVt / 5500 айл/дақ) максимал қувватли двигателга эга бўлган, қулай ва технологик Tiggo 7 Pro шаҳар кроссовери Chery автомобиллари орасида сотувлар бойича етакчиликни сақлаб қолди. Июль ойида сотилган Tiggo 7 Pro автомобиллари сони 292 донани ташкил этиб, бу Chery томонидан сотилган барча автомобиллар ҳажмининг 45 фоизни ташкил этади. Мазкур модель харидорларни ўзининг юқори ўтувчанлик қобилияти, кенг салони, шаҳар ва шаҳардан ташқари саёҳатлар учун оптимал юриш хусусиятлари, шунингдек, эргономик салони, турболаштирилган двигатели, замонавий хавфсизлик тизимлари ва жозибадор дизайни билан ўзига жалб қила олди. Универсал SUV бўлган Tiggo 7 Pro – бу мувозанат ва функционалликни қадрловчилар учун идеал танловдир.

1,5 литр ҳажмли двигател ва 147 от кучи (108 kVt / 5500 айл/дақ) максимал қувватга эга бўлган, замонавий, қулай, динамик ва интеллектуал Arrizo 6 Pro 284 дона сотилган автомобил натижаси билан иккинчи ўринни эгаллади (жами сотувлар ҳажмининг 43 фоизи). Харидорлар седаннинг экстерьерининг индивидуал услуби ва турболаштирилган двигатели туфaйли эришилган спортча характери, интеллектуал иқлим назорати натижасидаги салондаги қулай ҳарорат, шунингдек, хавфсизлик тизимлари комплекси ва электрон ассистентларга асосланган замонавий хавфсизлик технологиялар каби афзалликларини қайд этдилар.

1,6 литр ҳажмли ва 186 от кучи (136,5 kVt / 5500 айл/дақ) максимал қувватли двигателга эга бўлган Chery Tiggo 8 Pro ҳамда 2,0 литр ҳажмли ва 245 от кучи (145 kVt / 5000 айл/дақ) максимал қувватли двигателга эга бўлган Tiggo 8 Pro Max моделлари жами 79 дона бирликда сотилган бўлиб, бу жами сотувларнинг 12 фоизни ташкил этади. Ушбу флагман кроссоверлар премиум тоифали интерьери, илғор технологиялар, аъло даражадаги бошқарувчанлик, кенг ва амалий салони, шунингдек, ҳайдовчи ва йўловчилар учун юқори даражадаги қулaйлиги билан ажралиб турадилар.

Ҳудудлар кесимида сотувлар бўйича етакчиликни Тошкент шаҳри эгаллаб турибди – 37,4 фоиз. Тошкент шаҳридан кейин ҳудудлар қуйидагича жойлашдилар:

● Бухоро вилояти – 13,1 фоиз;

● Қашқадарё вилояти – 7,8 фоиз;

● Самарқанд вилояти – 7,2 фоиз;

● Навоий вилояти – 6,3 фоиз;

● Хоразм вилояти – 5,5 фоиз;

● Наманган вилояти – 5,0 фоиз;

● Фарғона вилояти – 4,9 фоиз;

● Сурхондарё вилояти – 4,4 фоиз;

● Aндижон вилояти – 3,8 фоиз;

● Жиззах вилояти – 3,4 фоиз;

● Қорақалпоғистон Республикаси – 1,2 фоиз.

Aмалга оширилган ҳисоб-китобларга кўра, 2024 йилнинг июль ойида жисмоний шахслар орасида Chery автомобилларини харидорларнинг гендер таркиби қуйидагича кўриниш олган: эркаклар – 69,3 фоиз, аёллар – 30,7 фоиз.
Шу билан бирга, Chery автомобилларини сотиб олувчилар орасида 30 ёшгача бўлган жисмоний шахсларнинг улуши 13,9 фоизни ташкил қилган бўлса, 30 ёш ва ундан катта ёшдагиларнинг улуши эса сезиларли даражада юқори бўлган 86,1 фоизни ташкил этди.

Chery юқори талабчан автомобил ихлосмандларга йўналтирилган ёндашуви билан рақобатчиларидан ажралиб туради. Ушбу бренднинг истеъмолчилари энг янги технологик ечимларни, мустаҳкам ишончлиликни ва бенуқсон сифатни қадрлайдилар. Мазкур мақсадли аудиториянинг истаклари, компаниянинг автомобил бозорининг премиум сегментида ўз позисияларини мустаҳкамлашга қаратилган амбицияли мақсадларига мукаммал равишда мосдир.

Chery Uzbekistan`нинг расмий саҳифалари:

Тезкор линия телефон рақами: +998 71 276 55 55

Website: https://cheryauto.uz

Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/

Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan

Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot

Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan

YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!