Ўзбекистонда бўладиган FIFA жаҳон чемпионатининг тимсоли эълон қилинди (ФОТО)
Ўзбекистон мезбонлик қиладиган Футзал бўйича FIFA Жаҳон чемпионатининг расмий тимсоли эълон қилинди. ЎФА матбуот хизмати хабарига кўра, Хон исмли Турон йўлбарси мусобақанинг тимсолига айланган.
"Куч-қудрат ва жасорат тимсоли ҳисобланган Турон йўлбарси юртимизда ўтадиган мундиалнинг расмий тимсоли этиб танланди. Ўзига хос маҳорат билан чаққон ҳаракат қилиши ва унинг юқори тезлиги мазкур тимсолни футзал спорт тури билан боғлайди. Ўрта Осиёнинг йўқотилган бойлиги дея таърифланадиган Турон йўлбарсини Жаҳон чемпионати тимсоли дея эълон қилиниши бутун дунёни ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга яна бир бор ундади", - дейилади расмий хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Футзал бўйича FIFA Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 14 сентябридан 6 октябрига қадар Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтади.
Фикрлар