Ўзбекистонда ўтган Осиё кубоги U-23 турнири мусобақа тарихидаги энг яхшиси бўлди!
Ўзбекистонда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги қитъа мухлисларини жалб қилиш борасида янги марраларни забт этди.
Ўзбекистондаги мусобақани Осиёда 340 миллион одам турли канал ва сайтлар орқали кузатгани айтилади ОФК расмий сайтида. 2 йил олдин Таиландда бўлиб ўтган турнирга нисбатан бу 193,8 фоиз ўсишга эришганини кўрсатади.
ОФКнинг ўзидаги платформалари орқали 46,9 миллион одам турнирни томоша қилган. Бу 2 йил олдинги Осиё кубогига қараганда 1,006 фоизга ўсганидан дарак беради. Шунингдек, ОФК ТикТок саҳифасида 9,3 миллион кузатувчилар йиға олган.
ОФК Твиттер саҳифасида эса чемпионатни 17,68 миллион кузатувчи бевосита томоша қилган. 2020 йилда бу рақам 7,3 миллионни ташкил этганди.
Фикрлар