Ўзбекистонда туғилган ҳужумчининг голи АҚШни финалга олиб чиқди (видео)

Хабарингиз бор, айни кунларда Канадада хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда. Тошкент вақти билан бугун тонгда мусобақанинг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.

АҚШ терма жамоаси финляндялик тенгқурларига қарши баҳс олиб борди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Эътиборлиси, америкаликларнинг ғалаба голини асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Артур Калиев киритди.

АҚШ терма жамоаси финалда Россияни йирик ҳисобда (5:0) мағлуб этган Канада терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Артур Калиев 2001 йил Тошкентда туғилган. Унинг оиласи Артур икки ёшга тўлганида АҚШга кўчиб кетган. Айни вақтда Калиев Миллий хоккей лигаси (NHL)да иштирок этувчи "Лос-Анжелес Кингз" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!