Ўзбекистонда туғилган хоккейчи АҚШ термаси сафида жаҳон чемпиони бўлди (видео)
Канаданинг Эдмонтон шаҳрида хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунига етди. Мусобақанинг финалида Канада ва АҚШ терма жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. "Рожерс Плэйс" муз саройида кечган учрашувда америкаликлар 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди ва ўз тарихида бешинчи марта жаҳон чемпиони бўлди.
Эътиборлиси, америкаликларнинг иккинчи голига асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Артур Калиев ҳаммуаллифлик қилди. Маълумот учун, Артур Калиев 2001 йил Тошкентда туғилган. Унинг оиласи Артур ёшлигида АҚШга кўчиб кетган. Айни вақтда Калиев Миллий хоккей лигаси (NHL)да иштирок этувчи "Лос-Анжелес Кингз" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Фикрлар