Ўзбекистонда яна бир спорт федерацияси иш бошлади

Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан мамлакатимизда от спорти турларидан бири бўлмиш “Тентпеггинг” спортини ҳам ривожлантириш, аҳоли, айниқса ёшларни ва ҳарбий хизматчиларни ушбу спорт турига кенг жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон “Тентпеггинг” федерацияси фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Ўзбекистон “Тентпеггинг” федерациясининг раиси Миллий гвардия ҳузуридаги от спорти бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Н.Ибрагимов ва федерация раисининг ўринбосари лавозимига эса Ёшлар ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик ва спорт ишларини ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи Қ.Азизовлар сайланишди.

“Тентпеггинг” спорт тури Осиё ва Европа давлатларида жуда оммабоп бўлиб, айниқса ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

“Тентпеггинг” спорт тури бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун қуйидаги ҳаволага ўтиш тавсия қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!