Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди
Клублар 4 август соат 23:59га қадар янги футболчиларни ўз сафларига қўшишлари мумкин
9 июль куни Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси расман очилди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Суперлига ҳамда Про-лига иштирокчи жамоалари 4 август соат 23:59га қадар ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олиш имкониятига эга.
Ўзбекистонда ёзги трансферлар даври регламентда белгилангани каби, 4 ҳафтадан ошмайдиган муддатда, яъни 9 июль - 5 август саналари оралиғида бўлиши ФИФА томонидан тасдиқланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар