Ўзбекистонга кейинги босқичда қайси терма жамоа рақиб бўлиши мумкин?
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Гватемала баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Термамиз сафида Неъматжонов дубль муаллифига айланди.
Жами 4 очко тўплаб, Янги Зеландияни тўплар нисбатида ортда қолдирган Равшан Ҳайдаров шогирдлари 1/8 финалда "С" гуруҳидаги Колумбия, Япония, Исроил ёки Сенегал терма жамоаларидан бирига қарши майдонга чиқади.
Ҳозир ушбу гуруҳдаги ҳолат мана бундай:
Вакилларимиз кейинги босқичда катта эҳтимол билан Япония термасига қарши баҳс олиб бориши кутилмоқда.
Фикрлар