Ўзбекистонга қарши ўйнаган футболчи "Ал-Насср"га келмоқда

Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" жамоаси ўз сафига уругвайлик футболчи Жонатан Родригесни қўшиб олишга яқин турибди, дея ёзмоқда маҳаллий матбуот. 

Риёдликлар "Крус Асул" ва Уругвай терма жамоаси аъзоси учун 6,5 миллион доллар тўлашга тайёр. Жонатан қанотларда ва марказий ҳужумда ўйнай олади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу клуб сафида легионеримиз Жалолиддин Машарипов тўп тепмоқда. Аввалроқ, ҳамюртимиз фаолиятни бошқа жамоада давом эттириши ҳақида хабарлар ҳам тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!