Ўзбекистонга яхши таниш бўлган Саудия Арабистони эсингиздами? Биз сизга ушбу терма ҳақда батафсил маълумот берамиз

"ЖЧ-2022" стартига тобора оз вақт қолмоқда. Мухлис ва мутахассисларни интизорлик билан куттираётган турнир тез орада бошланади.

Қайси терма жамоалар "ЖЧ-2022"да иштирок этишини яхши биласиз. Агар ҳамон бундан хабардор бўлмасангиз яна бир  бор эслатиб ўтиб кетамиз.

кубокмира

Мундиал стартига 23 кун қолган ва биз кетма-кетликда термалар билан сизни таништириб ўтамиз. Демак, "C" гуруҳи вакили Саудия Арабистони орқали ўзига хос "челленж"имизни давом эттирамиз.

Саудия Арабистони терма жамоаси, Саудия Арабистони футбол федерацияси (SAFF).

Ташкил топган: 1956 йил (ФИФА'га ҳам ўша йил аъзо бўлган).
Бош мураббий: Эрве Ренар.
Жамоа сардори: Салмон ал-Фараж.

Илк расмий баҳси: Ливан - Саудия Арабистони 1:1 (1957 йил).
Энг йирик ғалаба: Тимор-Лешти - Саудия Арабистони 0:10 (2015 йил).
Энг йирик мағлубият: Бирлашган Араб Республикаси - Саудия Арабистони 13:0 (1961 йил).

Айни дам мазкур терма жамоа FIFA рейтингида 51-ўринни банд этиб турибди. Уларнинг рейтингда энг юқори кўрсаткичи 21, энг пасти эса 126-ўрин бўлган.

Ушбу юрт термаси бунга қадар ўтказилган жаҳон чемпионатларида 6 бора иштирок этган. Илк бор "яшил лочинлар" 1994 йилги АҚШ яшил майдонларида ўтган мундиалда қатнашишга муваффақ бўлган. Энг яхши натижаси ҳам айни ўша 1994 йилда қайд этилган. Ўшанда жамоа нимчорак финалларига чиқишга эришган. 

arabia

Турниргача босиб ўтилган йўл

Саудия терма жамоаси мундиал йўлланмаси учун кечган саралаш баҳсларида муносиб иштирок этди. 6 жамоа ичида терма 1-ўринни қўлга киритди.

Саралаш турнирида "Яшил лочинлар" 23 очко билан 1-ўринни банд этди. 7 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган терма вакиллари 12 гол уриб, ўз дарвозасидан 6 тўп олиб чиқди. 

Ўзбекистон терма жамоаси саралаш ўйинларида айнан саудияликларга йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, Қатарга бориш имкониятини йўққа чиқарганди.

Бундан ташқари, жамоа "ЖЧ-2022"га тайёргарлик олиб бориш мақсадида бир қанча учрашувлар ўтказди:

ўртоқ

Таркибдаги футболчиларнинг трансфер нархи таниқли "Transfemarkt" талқинига кўра, 23.10 миллион еврони ташкил этади.

Эслатма: Ушбу миқдор сўнгги йиғинга чақирилган футболчиларнинг трансфер нархига кўра ҳисобланган. Мундиалга чақирилган ўйинчилар номи ҳали маълум эмас.

saudia

"ЖЧ-2022"даги тақвими

Аввал айтганимиздек, АҚШ футбол бўйича энг нуфузли турнирнинг "B" гуруҳида Англия, Эрон ҳамда Уэльс каби термалар билан бир гуруҳдан жой олган. Уларнинг тақвими қуйидагича:

22 ноябрь

15:00 Аргентина - Саудия Арабистони.

26 ноябрь 

18:00 Польша - Саудия Арабистони.

30 ноябрдан 1 декабрга ўтар кечаси

00:00 Саудия Арабистони - Мексика.

 

Шоҳрух Зоиров тайёрлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!