Ҳусановдан ташқари яна бир ўзбек футболчиси Европа Чемпионлар лигасида қатнашади
Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан Европанинг энг нуфузли мусобақаси – Чемпионлар лигасининг янги мавсумида умумий босқичда иштирок этиш ҳуқуқини кафолатлаган.
Бу турнирда яна бир футболчимиз Умарали Раҳмоналиев ҳам қатнашади. 22 ёшли ярим ҳимоячимиз ўйнаётган Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби жорий мавсум мамлакат чемпионлигига сазовор бўлди ва Европа Чемпионлар лигасида иштирок этади.
Ҳусановдан фарқли равишда Раҳмоналиев мусобақани анча эрта бошлайди. Озарбайжон чемпионатининг даражасини инобатга олган ҳолда “Сабаҳ” жамоасига қитъанинг энг нуфузди мусобақасининг биринчи саралаш босқичида қатнашиш ҳуқуқи берилади.
“Сабаҳ” сараланмаган жамоалар қаторида бўлади. Айни пайтда Озарбайжоннинг янги чемпиони учун эҳтимолий 14 рақибдан 13 таси маълум.
Сараланган жамоалар қаторига қуйидаги клублар киради: “Шемрок Роверс” (Ирландия), КуПС (Финляндия), “Дрита” (Косово), “Линкольн” (Гибралтар), “Борац” (Босния ва Герцеговина), “Викингур” (Исландия), “Қайрат” (Қозоғистон), “Университатя” (Руминия), “Ларн” (Шимолий Ирландия), “Рига” (Латвия), “КИ Клаксвик” (Фарер ороллари), “Флора” (Эстония), “Петрокуб” (Молдова).
Чемпионлар лигаси биринчи саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 16 июнь куни бўлиб ўтади. Ўйинлар 7–8 ва 14–15 июль кунларига белгиланган.
“Сабаҳ” жамоаси 2017 йилда таъсис этилган. 2018 йилдан бери Озарбайжон Премьер-лигасида иштирок этиб келмоқда. Бу жамоа 2023 йили чемпионатни иккинчи ўринда якунлади, бир йилдан кейин бронза медалга эга чиқди.
2025-2026 йилги мавсум “Сабаҳ” учун жуда омадли келди. Жамоа ўз тарихида илк бор чемпионлик унвонига сазовор бўлди. Қолаверса, бу жамоа 2025 ва 2026 йилларда Озарбайжон кубогини ҳам қўлга киритди.
Умарали Раҳмоналиев Боку жамоаси сафида 2025 йилнинг январидан бери ўйнаб келмоқда. Аслида “Бунёдкор” тарбияланувчиси ҳисобланган Умарали 20023 йилда Тошкент клубидан Россиянинг “Рубин” жамоасига эркин агент мақомида бориб қўшилган эди.
“Рубин” асосий таркибга киришга қийналган ўзбек футболчисини “Сабаҳ”га ижарага жўнатди. Кейин бокуликлар иқтидорли ярим ҳимоячини тўлиқ трансфер қилди.
22 ёшли Умарали Раҳмоналиев жорий мавсум Озарбайжон чемпионати ва мамлакат кубоги баҳсларида жами 34 та учрашувда майдонга тушиб, олтита гол ва иккита ассист муаллифи бўлди.
Раҳмоналиев “Сабаҳ” жамоаси сафида Озарбайжон чемпиони ва икки марта мамлакат кубоги соҳибига айланди.
“ЖЧ-2026”: Ўзбекистон гуруҳида тарихий рекорд қайд этилади
Ҳусанов йил футболчиси бўлиш имконияти қандай баҳоланмоқда?
Ширер Ҳусановни ҳимоя қилиб чиқди, унга Жеррард қўшилди!
Ҳусанов Рамазонда мени ҳайратга солган!
“Сити”ни биринчи ўринга кўтаришга ҳисса қўшган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Фикрлар