Ҳусанов “Сити”ни голдан қутқарса бўларди!? Абдуқодирнинг ўйини қандай баҳоланди?
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг 37-турида “Борнмут” меҳмони бўлиб, сафар учрашувидан 1:1 ҳисобида дуранг билан қайтди. Қимматли икки очконинг йўқотилиши чемпионлик курашига нуқта қўйди.
Хосеп Гвардиола жамоаси мавсумни иккинчи ўринда якунлайдиган бўлди. “Арсенал” эса, узоқ танаффусдан кейин чемпионликни тантана қиладиган бўлди.
Нуфузли манба – esteemedkompany.com сайти экспертлари “Манчестер Сити” ўйинчиларининг ҳаракатларини қуйидагича баҳолади.
Жанлуижи Доннарумма — 7,5/10:
Италиялик дарвозабон бир нечта ажойиб сейвларни амалга оширди ва “Сити”нинг ғалаба учун имкониятларини сақлаб турди. Бироқ, рақибнинг биринчи зарбасини қайтара олмади.
Матеуш Нуньеш — 6/10:
Бу мавсумда Матеуш Нуньеш зиммасида бўлган катта юклама ниҳоят ўз таъсирини кўрсатгандек. Адриен Трюффер бутун ўйин давомида унга хавф туғдирди. Нуньешга бу курашда ёрдам етишмади.
Абдуқодир Ҳусанов — 6/10:
Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси энг яхши формасида эмасди, аммо бу танқид эмас, чунки унинг жамоадошларидан ҳеч бири ҳам ўзининг энг яхши ўйинини кўрсата олмади. Абдуқодир жамоани голдан қутқара олармиди? Балки, лекин ёш иқтидор Жуниор Крупининг маҳорати ва ажойиб зарбасининг аҳамиятини камайтирмаслик шарт. Ҳусанов ўз тезлиги билан “Сити” учун муҳим футболчи, лекин у ҳам баъзанеч нарса қила олмай қолади.
Марк Гехи — 7,5/10:
Биринчи бўлимда Гехи кўплаб муҳим ҳимоявий ҳаракатларни амалга оширди ва менимча, у бу оқшомда “Сити”нинг энг яхши футболчиси бўлди.
Нико О'Райли — 6/10:
Нико О'Райли танаффусдан кейин дарҳол “Сити” ҳисобни тенглаштириши мумкин бўлган ажойиб имкониятни қўлдан чиқарди. У ҳужумда хавфли позицияларга чиқди, аммо бу унинг оқшоми эмасди.
Родри — 6/10:
Родри тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Айрим пайтларда унга оғир бўлди, аммо у ҳеч қачон жамоаси учун ҳаракат қилишдан тўхтамади.
Матео Ковачич — 5/10:
Хорватиялик ярим ҳимоячи бир неча марта тўпни йўқотди ва марказдаги ўйин ундан четлаб ўтди.
Бернарду Силва — 5,5/10:
Бернарду учун энг яхши кун эмасди. Ковачич билан бўлгани каби, ўйин ҳам Бернардунинг услубига мос келмади.
Антуан Семеньо — 6,5/10:
Гана терма жамоаси ўйинчиси “Манчестер Сити”нинг майдондаги энг хавфли ҳужумкор футболчиси бўлди. У бор кучини бериб ўйнади ва алмаштирилганда “Виталити”стадионида мухлисларнинг тик турган ҳолдаги олқишига муносиб равишда сазовор бўлди.
Жереми Доку — 5,5/10:
Бельгиялик вингерда ўз имкониятлари бўлди, аммо бу оддий қилиб айтганда унинг кечаси эмасди. Унинг сўнгги паслари бироз ноаниқ чиқди ва “Борнмут” ҳимояси уни жуда яхши тўхтатиб турди.
Эрлинг Холанд — 7/10:
Холанд ўйин сўнгида гол урди ва охиригача таслим бўлмади. Афсуски, бутун ўйин давомида унга етарлича ёрдам бўлмади.
Райан Шерки — 6/10:
Шерки майдонга тушгандан кейин ўйинга қўшилиб кета олмади.
Савио — 6/10:
Бразилиялик вингер захирадан тушиб, ҳаракат қилди ва ёмон бўлмаган ўйин кўрсатди.
Фил Фоден — 6/10:
Шерки каби, Фоден ҳам ўйинга фақат энг охирги дақиқаларда қўшилди.
Ҳусановдан ташқари яна бир ўзбек футболчиси Европа Чемпионлар лигасида қатнашади

Фикрлар