Ўзбекистонлик боксчи дебют жангида тажрибали рақибга қарши рингга кўтарилади

Хабарингиз бор, 1 февраль куни Андижоннинг Хонобод шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Мазкур жанг кечасида рингга кўтариладиган юртдошларимизнинг рақибларига ойдинлик киритилмоқда.

Жумладан, - 63,5 кг да 4 раундлик жангда Жамшид Рихсиевга россиялик Максим Плешов рақиблик қилса, -69,9 кгда икки юртдошимиз андижонлик Ислом Мўминов ҳамда наманганлик Дилшод Исроиловлар 4 раундлик жангда рўбарў келишади. -72,5 кг вазн тоифасида дебют жангини ўтказадиган Отабек Турдихўжаев ҳам 4 раундлик жангда анчагина жиддий рақиб Карен Аветисян билан тўқнаш келлади. Россиялик ушбу боксчи жуда тажрибали у профессионал рингда 40 дан ошиқ жанг ўтказган. У ҳамюртимиз Ғайрат Аҳмедов ва Улуғбек Ҳақбердиевлар билан ҳам тўқнаш келган.

Ҳаваскор боксда энг совриндор боксчиларимиздан бири саналадиган Жасурбек Латиповнинг дебют жангидаги рақиби ҳам тез фурсатда аниқ бўлади.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Аветисян