Ўзбекистонлик боксчи WBA чемпионлик камари учун жанг қилади. Жанг санаси ва рақиб маълум!
Профессионал бокснинг супер енгил вазн (63,5 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган, эндиликда Ўзбекистон номидан рингга кўтариладиган Ботир Аҳмедовнинг (9-1-8 )KO навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди.
Юртдошимиз 20 август куни Алберто Пуэлло (20-0-10 KO) билан вакант бўлиб турган WBA чемпионлик камари учун рингга кўтарилади.
Маълумот учун, доминиканлик Пуэлло рейтингда 1-ўринда қайд этилган бўлса, юртдошимиз 2-поғонадан ўрин олган.
Фикрлар