Ўзбекистонлик энг қиммат футболчилар ТОП-10. Рўйхатдан кимлар ўрин олган?

Дунёга машҳур transfermarkt портали футболчиларнинг янгиланган трансфер нархларини эълон қилди. Унга кўра рўйхатда ўзбекистонлик футболчиларнинг нархлари билан ҳам танишишингиз мумкин.

"Рома"да ўйнаётган Элдор Шомуродов юртимиздаги энг қиммат футболчи ҳисобланади. Унинг трансфери 12 миллион еврога баҳоланган. Отабек Шукуров ("Шабаб Ал-Аҳли" БАА) 3.5 млн евро ва Жалолиддин Машарипов ("Ал-Насср" Саудия Арабистони) 2.8 млн евро билан ундан кейинги ўринларда бормоқда.

Шомуродов, Машарипов, Яхшибоев... - Ўзбекистон МТЖдаги легионерларнинг янгиланган трансфер нархлари (Фото)

IMG_9399

Қуйида ўзбекистонлик энг қиммат футболчилар ТОП-10талиги билан танишинг:

1.Элдор Шомуродов ("Рома" Италия) - 12 млн евро

2.Отабек Шукуров ("Шаржа" БАА) - 3.5 млн евро

3.Жалолиддин Машарипов ("Ал-Насср" Саудия Арабистони) - 2.8 млн евро

4.Азиз Ғаниев ("Шабаб Ал-Аҳли" БАА) - 2 млн евро

5.Игорь Сергеев ("Тобол" Қозоғистон) - 1.7 млн евро

6.Остон Ўрунов ("Уфа" Россия) / Одил Ҳамробеков ("Пахтакор") - 1 млн евро 

7.Достон Ҳамдамов ("Пахтакор") - 900 минг евро

8.Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Нижний Новгород" Россия) / Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Нурилло Тўхтасинов ("Навбаҳор") - 800 минг евро

9.Сардор Рашидов ("Қувайт СК" Қувайт) / Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив") - 750 минг евро 

10.Рустам Ашурматов ("Канвон" Жунабий Корея), Достон Турсунов ("Чунцин Лифан" Хитой), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Азиз Турғунбоев ("Пахтакор"), Ҳусаий Норчаев ("Насаф") - 700 минг евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
solijon bobokulov
04/01/2022 23:28
- Гулмисиз, райҳонмисиз, булбулмисиз?
- Айтганизман, ака.
- Шу математикага уста эмишсиз?
- Оз моз хабарим бор, нимайди?
- Шу, хаммасини қўшиб чиқса неччи пул бўларкан?
- Хаммасини қўшсами? Бир тийин бўлади-да, вуахаха...
Anvar Abduazizov
04/01/2022 23:54
Auufff deb yozmabsizda