Ўзбекистонлик футболчи легионерга айланди (Фото)
Бир неча кун аввал, "Металлург" клуби ҳимоячиси Акбар Исматуллаев Таиланд клубида кўрикдан ўтаётгани борасида хабар бергандик.
Маълум бўлишича, ҳамюртимиз "Бурирам Юнайтед" клуби билан шартнома имзолади. Исматуллаев жамоасининг ўйинларида иштирок этишни ҳам бошлади. У янги жамоасида 55-рақамда тўп тепмоқда.
Акбар Исматуллев "Пахтакор"да ўйнаган исроиллик Гиди Канюк билан бир жамоада фаолият юритмоқда. "Шерлар"нинг собиқ футболчиси ҳам "Бурирам Юнайтед" шарафини ҳимоя қилмоқда.
"Бурирам" жамоаси 1970 йили ташкил топган. Мамлакатнинг 7 карра чемпиони саналади. Жамоа охирги марта 2018 йили чемпионликни қўлга киритган.
Фикрлар