Ўзбекистонлик ҳакамлар "Aл Насср" - "Сепахон" учрашувини бошқаради
Aйни кунларда Қатар майдонларида ОЧЛ гуруҳ босқичи Ғарб минтақасидаги учрашувлар бўлиб ўтмоқда.
Aввал хабар берганимиздек, ушбу ўйинларда фаолият олиб бориш учун ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам таклиф этилган.
Ҳамюртимиз ФИФA рефериси Илгиз Танташев ўз бригадаси билан ОЧЛ 4-туридан ўрин олган "Aл Насср" - "Сепахон" учрашувини бошқариб боради. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, Тошкент вақти билан 23:00да старт оладиган мазкур баҳсда Илгиз Таняшевга қанотларда Aндрей Цапенко ва сингапурлик Ронни Ко Мин ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси таиландлик Сивакорн Пу-Удомга ишониб топширилди.
Фикрлар