
Ўзбекистонлик ҳакамлар АҚШдаги турнирда ишлайди
Ильгиз Танташев ва унинг жамоаси клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ишлайди.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 июнидан 13 июлига қадар Америка Қўшма Штатларида клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. ФИФА клублар мундиалида фаолият олиб борувчи расмийлар рўйхатини эълон қилди.
Аҳамиятли жиҳати, ушбу мусобақада Ильгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ҳам иштирок этади. Қанотларда унга, Андрей Тсапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам беради.
Фикрлар