Ўзбекистонлик ҳакамлар жаҳон чемпионати саралаш ўйинларини бошқаради
Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро учрашувларни бошқариб боради.
Жаҳон чемпионатининг 3-босқич саралашидан ўрин олган БАА — Сурия учрашувида ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ишлайдиган бўлди. Ильгиз Танташев ўйинда бош ҳакам вазифасини бажаради. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнулин ёрдам беради. Аҳрол Рисқуллаев эса захира ҳаками сифатида фаолият олиб боради. Ушбу ўйин 27 январь куни ўтказилади.
Шунингдек, Ильгиз Танташев 1 февраль санасида бўлиб ўтадиган Уммон ва Австралия ўртасидаги учрашувда ВАР ҳаками сифатида ишлайди.
Фикрлар